Акциядорларнинг 2023 йилги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши
«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 28 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 3-уй манзили бўйича жойлашган «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ 4-қават мажлислар залида Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.
Акциядорларнинг 2023 йилдаги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши
КУН ТАРТИБИ:
- Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
- Юнусобод филиалини ёпиш тўғрисидаги Кузатув Кенгаши қарорини маълумот учун қабул қилиш;
- Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш;
- Банк Тафтиш Комиссияси аъзоларини сайлаш;
- Банк Бошқаруви раисини тасдиқлаш.
2023 йил 31 январь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорларга «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларининг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма равишда электрон почта орқали хабар юборилади.
2023 йил 22 февраль ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорлар «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларининг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилишида рўйхатдан ўтиш учун акциядорларнинг вакиллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан ташриф буюришлари лозим.
Акциядорларни рўйхатга олишнинг бошланиш вақти: 10:30
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 3-уй бўйича жойлашган «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ биносида танишишлари мумкин.
Электрон почта манзили: info@kdb.uz