KDB Bank aksiyadorlarning navbatdagi yillik umumiy yig‘ilishi bo‘lib o‘tishi haqida ma’lum qiladi.
«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Кенгаши 2022 йил 29 июнь куни соат 11:00 да Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 3-уй манзили бўйича жойлашган «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ 4-қават мажлислар залида Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.
Акциядорларнинг 2022 йилги йиллик умумий йиғилиши
КУН ТАРТИБИ:
1. 2022 МЙ учун Банкнинг йиллик бизнес режаси ва бюджетини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
2. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (шу жумладан 2021 МЙ да олинган соф фойдани) тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
3. 2021 МЙ учун Банкнинг аудит текширувидан ўтказилган молиявий ҳисоботларини тасдиқлаш;
4. 2022 МЙ учун аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини тасдиқлаш;
5. 2021 МЙ учун Корпоратив бошқарув тўғрисидаги йиллик ҳисоботни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
6. “Умидсиз” деб таснифланган балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган активларни ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
7. Банкнинг 2021 МЙ молиявий фаолияти якунлари бўйича Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
2022 йил 31 май ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорларга «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма равишда электрон почта орқали хабар юборилади.
2022 йил 23 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорлар «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида рўйхатдан ўтиш учун акциядорларнинг вакиллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари лозим.
Акциядорларнинг рўйхатга олишни бошлаш вақти: 10:30